Урок 10. Что нам несут PISA тесты?

4 декабря 2019 - Фарит Габдулхаков
article135.jpg

 

 Махкамов Улугбек, тренер Центра по подготовка к оценке качества образования Международными проектами, сообщает учителям-практикам

                                                                 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                          Писа ўзи нима?  

 

      Bugun bizning ta’lim tizimimizda yangicha qiyofa bilan kirib kelgan Xalqaro baholash dasturlari quyidagilardan iborat:

      1. PIRLS – 4-sinflarning matnni o’qish va tushunish doirasini baholash 

      2. TIMSS – 4-8-sinf o’quvchilarining matematika va tabiiy savodxonlik darajasini baholash 

      3. PISA – 15 yoshli o’quvchilarningўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолаш

      4. ТАЛИС – Умумтаълим мактаб директорлари ва ўқитувчилари билан сўровнома ўтказиш орқали мактабда ўқитиш ва таълим жараёнлари самарадорлигини баҳолаш.

1997 йилда жорий этилган таълим сифатини оширишдаги муҳим омил ҳисобланган ПИСА баҳолаш дастури дунё бўйлаб таълим тизимлари самарадорлигини 15 ёшли ўқувчи-ёшлар 3 йўналишда – ўқиш, математика, табиий фанлар — бўйича саводхонлиги, уларнинг ижодий ва танқидий фикрлашларига, олган билимларини ҳаётда қўллай олиш қобилиятларига баҳо бериш ва кейинчалик бу кўникмаларни ҳосил қилишга ундовчи баҳолаш тизимидир.

ПИСА баҳолаш дастури миллий таълим тизимимизга нима учун керак?

Америка 1997 йилда ўз интелектуал бозорини яратди. Руслар ҳам бу интелектуал бозорга ўз махсулотларини олиб кирмоқдалар. Биз ҳам дунёдаги бу интелектуал бозорга ўзимизнинг сифатли маҳсулотларимиз билан илмий ва салоҳиятли, мантиқий ва ижодий фикрлай оладиган ёшларимиз билан кириб боришимиз лозим.

Тарих ва ўтмиш қуролли урушлар ва жанглар билан ўтди. Қуролли жангларнинг аҳамияти йўқолган бир даврда ителектуал жанглар бошланди. Бу интелектуал курашларда Миллий таълим тизимимиз ўз армиясига эга бўлиши лозим.  

Замонавий таълим тизимимиз турфа ислоҳотларни талаб қилаётган жадал бир замонларда яшамоқдамиз. Бугун биз ўқувчиларга фақат оддийгина сўзлаб бериш, ёки қисқа конспект ёздириб ўқитишимиз эски услублардан бири бўлиб қолди.  

Бу берилган таълим асосида биз ўқувчилардан доимий услубимиздаги тестлар ва назорат ишлари оламиз. Ўқувчилар А. Б. С. Д жавобли тестни, ёки ўқиб берилган диктантларни ёзишни, мисол ёки масалаларни ишлаш ўқувчиларимиз учун шартсиз рефлекс бўлиб қолган. 

Ёшларимиз фақатгина 3 дона фанни ва ундан ҳам асосий бир ёки иккитасини ўрганиш билан чегараланаётган замонда ПИСА дастурига эҳтиёж сезилмоқда. 

Ўрта Осиёда бугунги кунда Ўзбекистон бу баҳолаш тизимига биринчилардан бўлиб ўтгани диққатга сазовор жиҳатлардан бири.

Яъни бу баҳолаш дастури бўлган ПИСАнинг ахамиятли томони шундаки, ўқувчилар ўқиган ва олган билимларидан фикрлаб хулоса чиқара оладилар, шу билан бир қаторда бу билимларни ҳаётда қўллашга интиладилар. 

Писа бахолаш тизими:

1. Ўқувчилар орасидаги кўчирмачиликни йўқотади ва ўз фикрларини баён қилишни ўргатади;

2. Халқаро баҳолаш дастурлари орқали жаҳон ҳамжамияти рейтингида миллий таълим тизимимизнинг юқори ўринларга чиқишига;

3. 2021 йилда ўтиладиган ПИСА халқаро баҳолаш синовига тайёргарлик кўриш ва ундан муваффақиятли ўтиб олишга ёрдам беради.

3. Писа бизда қачон ва қандай пайдо бўлди?

Писа миллий таълим тизимимизга 2017 йилнинг якунлари 2018 йилнинг бошларида кириб келди. 

Бироқ кўпчилик тушунмайдиган, бошқача хулосалар билан кириб келди. Бу дастур кўпчиликда салбий қарашларни юзага келтирди. Педагогларимизнинг назарида тестни ўзи тузиши ва уни ТХТБга тақдим этиш керак бўлган тестлардан бири дея тушунилди. 

Ёки ПИСАнинг фақатгина бир дона, дейлик, расмдан иборат бўлган намунавий тести барчада бу ПИСА тест деган хулосаларга олиб келди.

Аслида бу тестлар ПИСА тестларининг ичидаги кичик бир топшириқлардан иборат бўлган ПИСТУРЕ тестларидан биридир. 

ПИСА баҳолаш дастури тестлари мутлақо ўзгача мақсад ва ғояларни илгари сурадиган, ўзгача мақсаддаги баҳолаш тизими ҳисобланади. 

4. ПИСА тестлари қандай тузилади ва ўқувчилардан қандай услубда олинади?

ПИСА тестлари бугун ижтимоий тармоқларимизда тарқалган саволлар каби тузилмайди. Бу халқаро баҳолаш тизими бўлганлиги учун ҳам услуби мутлақо ўзгача. 

-         ПИСА тестлари 15-20 донадан иборат бўлган, бир соат ичида вариантларни танлаб ишлаб топшириладиган анаънавий тестларимиздан эмас. 

-         Бунда тўрт дона тест ва унга икки соат вақт берилади. 

-         Ҳар бир тестнинг ичида мавзуга қараб ёндашилган, беш ёки олтита топшириқлардан иборат бўлган тестлар мажмуаси.

5. ПИСА тестлари ким томонидан тузилади?

ПИСА тестлари бугунги кунда МАРК ЗЕЛМАН исмли АКТ мутахассиси томонидан тузилади. Марк Зелманга Республикадаги ҳар бир ҳудудлардан биттадан рус ёки инглиз тилларини мукаммал биладиган мутахассислар билан биргаликда тузилади. Тестлар ҳудудий экспертлар текширувидан ўтади. 

2021 йилда Республикамизнинг барча таълим муассасалари ПИСА баҳолаш дастури асосида синовдан ўтказилади.  

5. ПИСАнинг фойдали жиҳатлари. 

НАТИЖАВИЙЛИК 

Писа баҳолаш дастури орқали миллий таълим тизимимизда ва ўқувчилар билимида қуйидагича натижа ва самарадорликларни беради. 

-         ўқувчини ғоявий фикрлашга ўргатади;

-         матиқий фикрлаш тарзини оширади;

-         қайсидир мавзуга мос тарзда фикрлаб, хулосалашни ўрганади;

-         ўқувчилар матнга ижодий тарафдан ёндашиб, матндан керакли хулосалар чиқаради;

-         исталган жойда эркин фикрлай оладиган бўлади.

Ўқувчиларимиздаги айни шу нуқсон – турли доираларда юрганда ўша муҳит дунёқарашидан келиб чиқиб фикрлашда муаммолар мавжудки, айни шу муаммоларни баратаф этилишида ПИСА баҳолаш тизимининг ўрни катта ҳисобланади.  

 

 

Приложение:  презентация по теме

 

Рейтинг: 0 Голосов: 0 147 просмотров
Комментарии (0)

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Добавить комментарий