ТИЛ ВА ТИЛ СОҲИБИ

12 апреля 2018 -
article78.jpg

     Инглиз филологияси факультети 1 босқич талабаси Абдувоҳидова Нодиранинг тил ва тил соҳиби тўғрисидаги мулоҳазалари

 

 ТИЛ ВА ТИЛ СОҲИБИ

Абдувоҳидова Нодира, инглиз филологияси факультети 1 босқич талабаси, НамДУ

Тил бу нима?   Тилни ким яратади?   Бу саволлар барча учун бирдай муҳим ва қизиқ бўлса керак. Тил – бу мулоқот, тил – бу янги ҳаёт, янги эшиклар калитидир. Тилни халқ яратади дейишади. Аммо "ўз" тилини, менинг фикримча, энг буюк  инсоннинг шахсан ўзи яратади. Тил бу инсоннинг ким эканлигини кўрсатиб берувчи кўзгудир. Фақат бу кўзгунинг бошқа кўзгулардан фарқли жиҳати шундаки, ундан фойдаланганда инсон ўз аксини кўради.

Бундан ташқари, бошқалар бу инсоннинг қандай шахс эканлигини кўришлари учун ёрдам беради. Мен ёшлигимдан чет тилларига қизиқиб келганман. Шу сабабли инглиз тили йўналишини ўзим учун танлаб олдим. Ҳозирда Наманган давлат университети инглиз филологияси факултетида таҳсил оламан. Мен 1-босқич талабаси бўлишимга қарамасдан, ўз устимда кўпроқ ишлаш мақсадида қўшимча тарзда рус тили ва немис тилларини ҳам ўрганишга ҳаракат қилмоқдаман. Бизнинг ўқув фанларимиз орасида тилларни мукаммал ўзлаштиришимиз учун тилшунослик, адабиётшунослик каби фанлар ҳам малакали устозлар томонодан етарлича ўқитиб келинмоқда.

 Мен университетга келгунимча қадар хам инсон қанча тил билса, унинг ҳурмати шунча юқори бўлади, деб ўйлар эдим. Тиллар ҳақида фикрларим ўзгача эди. Юқоридаги фанлар, айниқса, рус тили дарсининг ўзгача услубда ўтилиши, ўқитувчиларнинг тўлақонли маълумотлари натижасида мен шуни англадимки, мен ўз она тилим ҳақида ҳам етарлича билимга эга эмас эканман. Ҳали мен ўз устимда кўп ишлашим кераклигини менга анлатишгани учун устозларимга, хусусан Фарид Охуновичга ўз миннаддорчилигимни билдираман. Чунки илк бор бу устознинг дарсига кирганимда улардан тил ҳақидаги шундай бир сирни билдим: инсон инсон бўлиб яшаши учун фақатгина бир тилнинг ўзини билиш ҳам етарли экан. Лекин тараққиёт йўлида бошқа тилларни хам ўзлаштиришимиз керак экан.

 Бу фикрлардан мен шуни англадимки инсон ўз она тилини мукаммал билса, уни ҳурмат қилса, бу тил билан меҳрга  зор  қалбларга нур улаша олса, ана шунда у ҳақиқий тил соҳибига айланади ва тил ўзи нима эканлигини  чуқур англаган ҳисобланади. 

Рейтинг: 0 Голосов: 0 1004 просмотра
Комментарии (0)

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Добавить комментарий