Свободно говорить на русском языке - моя мечта — Методика преподавания языков и психолингвистика

Свободно говорить на русском языке - моя мечта

24 марта 2018 - Фарит Габдулхаков
article72.jpg

 

 Студент 1 курса  Мураталиев Дадилбек рассказывает о своих планах 

  

Мураталиев Дадилбек, студент 1 курса филологического факультета НамГУ 

СВОБОДНО ГОВОРИТЬ НА РУССКОМ ЯЗЫКЕ — МОЯ МЕЧТА

Жуда кўп инсонлар чет тилларни ўрганишни  ва бу тилларда бемалол эркин гаплашишни истайдилар. Вахоланки мен хам шу инсонлардан бириман. 

         Олий ўқув юртларига кириш учун тайёрланаётган абитуриентлар тил ўрганишнинг грамматик томони, қоидалар ва уларни ёд олишга асосий эътибор қаратадилар. Тест ечиш, яхши натижа кўрсатиш асосий мақсадга айланган холда,  нутқ  хақида қайғуриш шарт эмас,  деб ҳисоблайдиларБу ўзбек мактабларда ўқиб, кейинчалик рус тили ва адабиёти йўналишига ўқишга киришни ҳоҳлаганларда жуда кўп учрайдиган холат.

Ваҳоланки, асосий эътиборни граматика ва тест ларга қаратиб, яхши натижалар қайд этиб, ўқишга хам кирдик. Эндиликда  биз студентлармиз. 

Ўқиш бошланди, дарс жараёни рус тилида олиб борилгани учун менга муҳит бегонадек туюлади, ёки шу муҳитга мен бегонами… 

Мен  грамматик қоидаларни биламан, лекин талафузимдан уяламан. Рус тилида эркин гапираётган инсонларни кўриб,айтмоқчи бўлган гап тилга чиқмай қолиб кетади.

         Ўкиш жараёнида саволларга жавоб бериш, ўз фикримни баён етиш, ўзаро мулоқот жараёнида иккиланиш бўлиши,  агар мен шу гапни айтсаму,  қандайдир  ҳато қилиб кўйсам керак, каби иккиланишлар,  бошқалар менинг устимдан кулади, деган фикр мени рус тилида сўзлашдан қайтармаслиги лозим деб ҳисоблайман. Зеро Устозимиз Габулхаков Фарид Ахунович айтганларидек: «Бизни тилни мукаммал ўрганишдек мақсадимиз йўлида бундай  иккиланиш ва кўрқувлар олдида ожиз қолишимиз мумкин эмас».                 Устозимиз доим хам ўқитувчи эмас,  кези келганда психологга айлана олишади. Улар ишонч уйғота олишади. Ҳозирда беихтиёр рус тилида эркин иккиланмай гапира бошлашим бунинг далилидир. 

Бизда хамма шароит етарли, энг асосийси — ёрдами ва маслаҳатини аямайдиган етук ўқитувчиларимиз бизни хар дам кўллаб қувватлашга тайёрлар.  

Устозимизнинг биз учун жон куйдириб айтган ўгитларини ёддан  чиқмаслигимиз керак. «Сен хеч қачон рус тилида сўзлашдан тўхтаб қолма, тўғри ёки нотўғри  - гапир, гапир.  Ҳатолар аста секин йўқолиб боради.  Қанча ҳато қилиб тўғриласанг хозир имконинг бор, кейин ўқитувчиликни бошлагангингда ўқувчиларга нотўғри билим беришга хаққинг йўқ, буни унутма! Сен булажак ўқитувчисан!»

         Аммо биз тилга оид ўз малакаларимизни мактаб давридан бошлаб кучайтира борганимизда эди айни дамда кўплаб тўсиқлар олдида тўхтаб қолмас эдик. Чет тилни ўрганиш нисбатан мураккаб ва узоқ давом етадиган жараён бўлганини хисобга олган холда, бизнинг авлод ёшлик чоғлариданоқ бирор чет тилни ўз она тиллари каби ўрганмоғи керак. Шундагина бўлажак кадрлар  бошқа тилларда хам бемалол сузлай олишлари, ўз фикрларини баён этишлари, бошқа тиллардаги материаллардан хам бемалол фойдаланишлари мумкин бўлади.

         Мен ушбу сўзларни ёзар эканман, ўз-ўзимдан хафа бўлиб кетдим. Ахир,  бу мақолани аслида рус тилида ёзишим керак эдику! Кейинги ишларимни мен албатта рус тилида ёзаман! Рус тили муҳитига тўла киришиб кета олишимга ишонаман!

         Я ХОЧУ!  Я ЛЮБЛЮ РУССКИЙ ЯЗЫК! Я СМОГУ!

Рейтинг: 0 Голосов: 0 110 просмотров
Комментарии (0)

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Добавить комментарий