МЕНИНГ ТИЛГА БЎЛГАН МУНОСАБАТИМ

28 марта 2018 - Фарит Габдулхаков
article73.jpg

 3 курс талабаси Машрапова Гулҳаё тилга бўлган муносабати ҳақида 

                                  МЕНИНГ ТИЛГА  БЎЛГАН МУНОСАБАТИМ

Машрапова Гулхаё, 3 босқич талабаси,  НамДУ

                                                                                     Тил билган  — эл билади.

       Тил ҳар бир киши ўз нутқини баён этишида, ўз фикрини ва туйғуларини ифодалашда қўлланилади. Тил кишилар ўртасидаги мулоқот юритишнинг асосий воситасидир. Тил — мўжизакор. Яхши сўз ҳам, ёмон сўз ҳам бир тилдан чиқади. Ота-боболаримиз айтганларидек, "тил бесуякдир." Лекин тилнинг шундай хусусияти ҳам борки. у ҳам яхшиликка, ҳам ёмонликка элтади. 

  Авар халқининг фарзанди Расул Хамзатов ўзининг "Она тилим" шеьрида ўлаетган киши ўз она тилида гапирган кишини эшитиб, тирилиб кетади, деган экан. Инсон дунёга келар экан, у ўз она тилига эга булади. Масалан, бир  боланинг ота-онаси рус миллатига мансуб бўлиб, улар ҳам рус тилида, ҳам ўзбек тилида гапирадилар. Уларнинг фарзанди оилада асосан қайси тилда мулоқот қилинса, шу тилда тил чиқаради ва ўрганади. 

  Мен бир гўзал бетакрор қишлоқнинг фарзандиман. Менинг миллатим тожик, лекин мен мактабда ўқиб юрганимдан рус ва инглиз тилларини ўргандим. Шу пайтлардан бошлаб менинг рус тилига бўлган муносабатим ўзгарди, олимпиадаларда қатнашдим, ҳар куни рус грамматикаси ўқиб, тестлар ечдим. Рус тилида сўзлашишни эса уйимизда отам ва онам менга доимо рус тилида гапириб, ўргатишарди. Телевизорда рус тилидаги дастурларни кўрардим. Бошида менинг талаффузим ёмон эди, бироқ, орфоэпик китобларни қидириб топиб  ўқиганларимдан сўнг ҳато қилмайдиган бўлдим. 

    Ҳозирда мен университетда рус тили ва адабиёти йўналиши талабасиман. Бизга методика дарслари қўйилган, дарс пайтида ўқувчиларда қандай қилиб осон усуллар билан рус тилида мулоқот қобилиятини шакллантириш ўргатилмоқда. Мен дарсларда кўпроқ замонавий методларни қўллашни ўргандим, чунки болага ўйин тариқасида таълим берилса, у шунча осонроқ тушунади ва зерикмайди. Тил ўрганиш жараёнида эса инновацион ёндашувнинг ўрни алоҳида. Ҳозирда “Венн диаграммаси”, “Кластер”, “Музёрар”, “Зинама-зина”  ва бошқа  стратегияларни ўргандим. Инновацион технологияларни ўз иш фаолиятимда ва педагогик амалиёда қўллашни режалаштирмоқдаман. 

Рейтинг: 0 Голосов: 0 859 просмотров
Комментарии (0)

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Добавить комментарий